Мед техникa Узбекистана🇺🇿, [01.02.21 14:33] Жорий йилнинг 30 январь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси ҳамкорлигида 2021 йилги Давлат дастурида назарда тутилган тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган тиббиёт техникалари кўргазмасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида сўзга чиққанлар томонидан сўнги йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли дори-дармон билан таъминлаш ҳамда тиббиёт соҳасида асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш борасидаги ишлар кўлами кун сайин ортиб бораётгани таъкидланди. – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, даволаш инсон саломатлигини таъминлашнинг 10 фоиз омили, холос. Ирсий омиллар 15 фоиз, атроф-муҳит 20 фоиз, энг асосийси, турмуш тарзи 55 фоизни ташкил этади. Коронавирус касаллиги ҳам нотўғри турмуш тарзи оғир оқибатларга олиб келишини кўрсатди. Аммо бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли билан энг кўп иш олиб борадиган қишлоқ врачлик пунктининг умумий амалиёт шифокори зиммасига 146 турдаги касалликка диагноз қўйиш ва даволаш, 213 турдагисига бирламчи диагноз қўйиш ва йўлланма бериш, шунингдек, реабилитация, диспансеризация ва профилактика бўйича жуда кўп вазифалар юклатилган. Шу боис, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломтлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури лойиҳасида тиббиёт соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор кечиктириб бўлмас масалалар қамраб олинган”, — дея фикр билдирди – “Тараққиёт Стратегияси” Маркази ижрочи директори Элдор Туляков. Дарҳақиқат, бу йилги Давлат дастури лойиҳасида амалдаги умумий амалиёт шифокори ва ҳамширалар ўрнига оилавий шифокор, унинг терапия ва педиатрия йўналишлари бўйича ёрдамчилари, патронаж ҳамширалари ва доядан иборат бўлган “тиббиёт бригадалари”ни ташкил қилиш вазифаси белгиланган. Эндиликда, соғлом турмуш тарзига амал қилинмаслиги натижасида келиб чиқаётган касалликлар кўрсаткичини 55 фоиздан сезиларли даражага тушириш мақсадида уй шароитида болалар учун тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида 6-23 ойлик болалар микронутриент кукуни билан, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни “A” витамини билан ҳамда 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади. Таҳлиллар натижасида шифокорларнинг иш кунининг 60 фоизи беморларни даволашга эмас, ҳисобот тўлдиришга сарф бўлаётгани аниқланган. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимига рақамли технологияларни жорий қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда Ягона электрон рўйхатга олиш ва интернет тармоқ орқали шифокор қабулига ёзилишни таъминлаб берувчи «Электрон поликлиника» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишга туширилиши натижасида ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг ягона тиббий картаси яратилмоқда. Бундай тизим орқали фуқароларимиз республикамизнинг барча тиббиёт муассасаларидан ўзининг касаллик варақаларидан электрон тарзда фойдаланиш имкониятига эга бўлишмоқда. Бу каби тизимларнинг жорий қилиниши нафақт шифокорларга, балки беморларга ҳам вақт ва маблағ масаласини тежаш борасида бир қатор қулайликларни яратмоқда. Хусусан, 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасининг 177-бандида белгилаб берилган вазифаларнинг амалга оширилиши натижасида ҳудудларда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина алоқалари йўлга қўйилади. Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси Отабек Жиянбоев мамлакатимизда тиббиёт тизимида олиб борилаётган ислоҳотларга уюшма аъзолари ҳисобланган корхоналар ҳам муносиб ҳисса қўшиб келишаётгани, аҳоли саломатлигини сақлаш ва тиклашда улар томонидан ишлаб чиқарилаётган тиббиёт технологиялари ва асбоб-ускуналарнинг аҳамияти катта экани ҳақида тўхталиб ўтди. Тадбир якунида «Тараққиёт стратегияси» маркази ва Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган тиббий асбоб-ускуналарнинг кўргазмаси ташкил этилди.